Инспекция Меморандум имзолади

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов ва Ўзбекистон муҳандис-консультантлари уюшмаси раҳбари Олга Тсой ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур Меморандум томонларнинг автомобиль ва темир йўл қурилиши соҳасида ходимларининг малака оширишга қаратилган тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик қилишини белгилайди.

Томонлар ФИДИС шартномалари бўйича автомобиль ва темир йўлларни қуришда янги технологияларни ишлаб чиқиш, Уюшмада Транспорт назорати инспекцияси мутахассисларини ўқитиш, малакасини ошириш ҳамда бошқа муҳим масалаларда келишиб олдилар.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати