Инспекция ҳудудий бўлимлари фаолияти ўрганилмоқда

Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов инспекциянинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини ўрганиш, назорат тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида Наманган, Андижон ва Фаргона вилоятларида бўлди.  

Асосий эътибор 2023 йил дастурларига мувофиқ қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида Йўл қурилиш ишларини назорат қилиш ҳудудий бўлимлари инспекторларининг иштирокига қаратилди. Инспекция бошлиғи қурилиши давом этаётган объектларга бориб, қурилиш жараёни билан яқиндан танишди ва сифат кўрсаткичиларини таъсирчан назорат қилиш борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Наманган вилоят ЙҲХБ раҳбарлари иштирокида «Норин» ЙПХ постида ўрнатилган юк автомобиллари вазнини ўлчовчи кўчма тарози ҳолати кўздан кечирилди.

Автомобиль транспортида назорат ҳудудий бўлим инспекторлари фаолияти ҳам танқидий таҳлил қилиниб, амалий кўмак берилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати