Ёшларга эътибор – келажакка эътибор!
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ёшларнинг илғор ғоялари, таклиф ва ташаббуслари билан яқиндан танишиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашувларини ўтказиш йўлга қўйилган. Тасдиқланган режага асосан ҳар ой инспекцияда фаолият юритаётган ёшлар билан учрашув ташкил этилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари эшитилади ҳамда мазкур масалалар ечими юзасидан инспекция ваколати доирасида чоралар кўрилади.
Бугун инспекция бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси К.Исмаилов инспекция ёш ходимлари билан учрашди. Мазкур учрашувда, мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, уларнинг келажакда юксак марраларни забт этиши учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, тушунтириш ва тавсиялар берилди. Жумладан, инспекция девонхонасида фаолият олиб бораётган ходимлар тавсиянома орқали олий ўқув юртига кириш талаблари юзасидан саволлар билан юзланишди ва амалдаги қонунчилик талабалари асосида батафсил маълумотга эга бўлишди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати