ЭЧК-28 корхонасида семинар
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминланиши устидан назорат тадбирлари билан биргаликда эҳтимолий хавфни олдини олиш мақсадида профилактик ишларни амалга ошириб боради. Профилактик тадбирларда соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти, уларни амалиётда қўллаш борасида тушунтиришлар орқали темирйўлчиларнинг билим ва малакалари мустаҳкамлаб борилади.
Инспекциянинг Қашқадарё филиали ходимлари жорий ой давомида 68 та профилактик тадбир ўтказишни режалаштиришган. Ҳар бир хўжалик бўйича жойларда семинарлар олиб борилмоқда. Қарши станциясидаги ЭЧК-28 корхонасида бўлиб ўтган навбатдаги семинарда электр таъминоти хўжалиги бўйича тушунтиришлар берилди. Дастлаб, темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилиш ҳолатларининг 6 ойлик ҳолати таҳлил қилинди. Камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан керакли тавсиялар берилди. Шунингдек, контакт тармоғида иқлим ҳароратини таъсири ва меъёр ўлчамларининг ўзгариши юзасидан батафсил тушунтириш берилди. Электрлаштирилган темир йўлларда контакт тармоғи қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари батафсил тушунтирилди. Семинар иштирокчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб берилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати