Давлат дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Бугун Транспорт назорати инспекциясида “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган кенг кўламли ислоҳатларни 2025 йилда амалга ошириш ва 2025 йил “Атроф муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили” Давлат дастурини мазмун моҳияти ва устувор мақсад ва вазифаларига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори Феруза Муҳитдинова Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳақида батафсил тушунтириш берди.
Мулоқот давомида қайд этилганидек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган мақсад-вазифалар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш учун ўзига хос “йўл харитаси” вазифасини ўтайди. Мазкур Стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотларнинг энг устувор вазифасидир.
Стратегияда 100 та мақсад 5 та устувор йўналиш бўйича тақсимланган бўлиб ҳар бир мақсад фуқароларимизга – қулай имконият, муайян енгилликлар яратишга мўлжалланган.
Ушбу стратегиядан кўзланган асосий мақсад – ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, давлат ва жамиятнинг жадал ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, аҳоли фаровонлигига эришишдир.
Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, хусусан, тиббий маданиятни ошириш, соғлом овқатланиш, кунлик юриш ва югуришни тарғиб қилиш “яшил транспортда”, шу жумладан, велосипедда ҳаракатланишни рағбатлантириш кўзда тутилган.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати