Бухорода тарғибот тадбирлари ўтказилди

Автомобиль транспортида назорат Бухоро вилоят ҳудудий бўлими ходимлари томонидан шаҳарлараро йўналишларда йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларига йўл кира нархларини асоссиз оширмаслик юзасидан профилактик тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида шаҳарлараро қатнайдиган барча йўналишларда профилактик тадбир ташкил қилиниб йўл кира нархлари назоратга олинди.

Ушбу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ноқонуний фаолият юритаётган ҳайдовчиларнинг фаолиятини қонунийлаштириш ва сифатли транспорт хизмати кўрсатишни назорат қилиб бориш.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати