РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда юк автомобиллари томонидан белгиланган меъёрлардан ортиқча юк билан ҳаракатланиши ортиб бораётгани ва бунга ҳеч қандай чора кўрилмаётганлиги юзасидан чиққан хабарларга нисбатан Транспорт назорати инспекцияси қуйидагиларни маълум қилади.
Транспорт назорати инспекцияси, ЙҲХБ ва Автомобил йўллари қўмитаси билан ҳамкорликда юк автомобилларнинг вазн ва ҳажм параметрларини белгиланган меъёрларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишини назорат қилиш мақсадда мунтазам равишда назорат-рейд ва профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. Рейдлар давомида бугунги кунга қадар, 520 мингдан зиёд юк автомобиллари Республика бўйлаб ўрнатилган стационар ва кўчма тарозилар назоратидан ўтказилган ҳамда қоидабузарликка йўл қўйган 2806 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилган.
Беруний туманида жойлашган стационар тарозидан июль ойи давомида 814 та, “Қамчиқ” довонидан эса, 80 мингта юк автомобиллари назоратидан ўтказилиб, қодабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
Барча юк автомобиллари ҳайдовчиларидан қонунчилигимизда белгиланган меъёрларга амал қилиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати