“Биз автомобиль йўллари тармоғининг соз ҳолатда сақланиши тарафдоримиз”

Республикамизнинг барча ҳудудларида “Биз автомобиль йўллари тармоғининг соз ҳолатда сақланиши тарафдоримиз” шиори остида назорат ойлиги тадбирлари давом этмоқда.

Мазкур ойлик доирасида Транспорт назорати инспекцияси  ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда юк ташишда белгиланган меъёрларга қатъий амал қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ва назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, «Чинор» ЙПХ масканида ўрнатилган тарозида куну-тун назорат тадбирлари олиб борилиб, белгиланган меъйёрдан ортиқча юк билан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан баённомалар расмийлаштирилмоқда.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати