Автотураргоҳларда назорат-профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат ҳудудий бўлим ходимлари ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда автотураргоҳларда шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда фаолият юритиб келаётган ҳайдовчиларга амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, назорат ва профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Маълумки, (https://lex.uz/uz/docs/246740) ҳайдовчининг автобусни бошқариш вақти 9 соатдан ортиқ бўлганда ёки йўналиш узоқлиги 400 км ва ундан ортиқни ташкил этганда автобусда йўловчилар ташишни ташкил этишда автомобилда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланиши ва қатновга икки ҳайдовчи бўлиши шарт.
400 км ва ундан узоқ йўналишларда автотранспорт воситаларида йўловчилар ташишни бир ҳайдовчи билан ташкил этиш тақиқланиши белгиланган. Ҳайдовчиларга мазкур талаблар мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати