“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонун жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Янги таҳрирдаги “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонун 6 боб ва 47 моддадан иборат.

Ушбу Қонуннинг мақсади қуйидагилардан иборат:

автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар, автомобиль йўллари эгалари ва давлат манфаатларини кўзлаб автомобиль йўллари тармоғини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, йўл фаолиятини амалга ошириш асосларини белгилаб бериш;

йўл хўжалигини такомиллаштириш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг хавфсизлигини ва ривожланишини таъминлаш, уларнинг техник ҳолатини яхшилаш;

йўл фаолияти соҳасида илғор технологиялар ва стандартларни жорий этишни рағбатлантириш;

йўл фаолиятини амалга оширишда ишлар ва (ёки) хизматлар бозорида самарали ва адолатли рақобатни таъминлаш;

магистраль йўллардан фойдаланиш ва йўл ҳаракатини амалга ошириш соҳасидаги инвестиция муҳитини яхшилаш;

магистраль йўлларнинг халқаро транспорт тармоғига интеграциясини таъминлаш.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати