Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар

 Катта ҳажмдаги юкларни ташиш, фуқароларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизмати кўрсатишда темир йўллар муҳим аҳамиятга эга.

 Таъкидлаш жоиз, темир йўл  участкасида  поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминланишини назорат қилишга масъул бўлган  “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Қашқадарё филиали xодимлари ҳам мазкур муҳим жараёнга муносиб улушларини қўшиб келишмоқда.

  “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда “Ўзтемирйўлназорат” Қашқадарё филиали ходимлари томонидан 2019 йилнинг март ойида темир йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича 44 маротаба профлактик тадбирлар ўтказилиб, унда жами 139 нафар фуқаролар иштирок этишди. Тадбирларда хавфсизликка амал қилмаслик қандай аянчли ҳолатларга олиб келиши мумкинлиги аниқ мисоллар билан батафсил тушунтирилди.

  Қарши - Шахрисабз темир йўли бўйлаб  жами 8 та станция жойлашган бўлиб, шулардан  Ғузор, Қамаши, Яккабоғ ва Китоб станцияларида темир йўл орқали хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизликни яхшилаш борасида  тушунтириш тарғибот ишлари амалга оширилди, шу билан бирга ушбу линияларда хавфсизликни назорат қилиш кучайтирилди.  

  Кесишмаларда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ҳодимлари билан биргаликдаги профилактик тушунтириш ишлари ҳам мунтазам ташкил этилмоқда. Яъни темир йўлни белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш, чорва молларини ҳайдаб ўтказиш, чорва молларини темир йўл атрофида боқиш каби ҳатти - ҳаракатлар, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг кесишмадан ўтиш қоидаларини бузиши жавобгарликка сабаб бўлиши ва унинг оқибатлари борасида  16 та маҳалла ва 10 та таълим муассасасида жами 867 нафар аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари ўтказилди.

 

Олим Қурбонназаров

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси

Қашқадарё филиали бошиғи