“Ҳаракат ҳавфсизлик” куни бўйича семинар ўтказилди
Қашқадарё вилояти темир йўл транспорт назорат ҳудудий бўлими бошлиғи O.Kurbanazarov, Қарши шаҳри Транспорт прокурори, адлия маслаҳатчиси А.Ғаниев ҳамда “Қарши МТУ” унитар корхонаси раҳбари M.Mirzaev иштирокида Қарши локомотив депосининг машинист ва машинист ёрдамчилари иштирокида “Ҳаракат ҳавфсизлик” куни муносабати билан семинар ташкил этилди.
Тадбирда ҳар бир ишчи ходим ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўриқномаларга асосланиб, меҳнат муҳофазаси қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ишларни ташкил этишлари лозимлиги тушунтирилди. Локомотив бригадалари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, баратарф этиш чоралари белгиланди. Шунингдек, темир йўл транспортида бўлаётган ўзгаришлар ва қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида таништириб ўтилди.
Ахборот хизмати