Андижон вилоятида сайёр қабул ўтказилди
Андижон вилоятида Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов транспорт соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида иштирокчилардан тушган саволларга асосланган жавоб берилди. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан масъулларга кўрсатма берилиб, ижроси инспекция назоратига олинди.
Шунингдек, транспорт соҳасига оид қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан батафсил тушунтириш берилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати