Андижон вилоятида пресс-тадбирлар ташкил этилди

Бугун Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ва Транспорт назорати инспекцияси Андижон вилояти ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида 2024 йил "ЪТашаббусли бюджет" лойиҳасининг 1-мавсумида амалга оширилган ишлар юзасидан Матбуот анжумани ва Пресс-тур бўлиб ўтди.

Анжуманда Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ва Транспорт назорати инспекцияси Андижон вилояти ҳудудий бўлими масъуллари томонидан ОАВ ва кенг жамоатчилик вакилларига "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида маълумотлар  тақдим этилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Анжумандан сўнг иштирокчилар жорий йилда дастурнинг 1-мавсумида ғолиб бўлган Андижон тумани «Исломобод» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишди. "Бирдамлик, ишонч ва натижа" шиорига таяниб овоз берган маҳалла аҳолиси билан бевосита суҳбат қилишди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати