Андижон вилоятида ОАВ ходимлари учун пресс-тур бошланди
Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси, Транспорт назорати инспексияси Автомобил ва сув транспортида назорат Андижон вилояти ҳудудий бўлими ва қатор ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ОАВ вакиллари, блогер ва веб сайт админлари, ижтимоий тармоқ фаоллари учун пресс-тур ташкил этилди.
30 нафардан зиёд ОАВ ва жамоатчилик фаоллари қатнашаётган пресс-турда иштирокчилар дастлаб Хўжаобод туманида ўрнатилган кўҳма назорат тарози фаолияти билан танишишмоқда.
Транспорт назорати инспексияси ходимлари назорат тарозилари ўрнатилиши мақсади, ЙҲХБ ходимлари билан қўшма рейд тадбирлари мазмун моҳияти ва белгиланган меъёрлардан ортиқча юк билан ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга кўрилган чоралар ҳақида маълумот беришмоқда.
Транспорт назорати инспексияси
Ахборот хизмати