Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Транспорт назорати инспекцияси ходимларига МИБ ишлари юклатилганлиги юзасидан эълон қилинган хабарга нисбатан Транспорт назорати инспекцияси қуйидагиларни маълум қилади.
Хабарда эълон қилинган ҳолат мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди ва бугунги кунда барча ходимлар белгиланган муддатда ойлик маошларини олаётганликлари маълум қиламиз.
Инспекция бухгалтерияси ва автомобиль транспортида назорат бошқармаси ходимлари ўзбошимчалик билан, ҳеч қандай асоссиз ҳамда инспекция раҳбариятини хабардор қилмаган ҳолда қуйи тизим инспекторларига телеграм гуруҳи орқали топшириқ беришган.
Юзага келган ҳолат юзасидан хизмат текшируви белгиланди. Хизмат текшируви якунларига кўра айбдор ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган интизомий жазо чоралари қўлланилишини билдирамиз.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати