Ҳафта давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди
“Биз автомобиль йўллари тармоғининг соз ҳолатда сақланиши тарафдоримиз” шиори остида назорат ойлиги тадбирлари давом этмоқда. Бугун ойлик давомида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги вазифалар юзасидан Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда Транспорт назорати инспекцияси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарлари, ҳудудий бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этишди.
Дастлбки ҳафтада амалга оширилган тарғибот тадбирлари ижобий баҳоланиб, амалдаги қонунчилик талабларини тушунтириш юзасидан бошланган ишлар ҳудудларда ҳам давом эттириш лозимлиги таъкидланди. Белгиланган меъёр талабларидан ортиқча юк билан ҳаракатланиш оқибатлари муҳокама қилиниб, қоидабузарларликлар олдини олиш юзасидан ҳамкорликда қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати