Автомобиль транспортида назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда
Транспорт назорат инспекцияси Автомобиль транспортида назорат Бухоро ҳудудий бўлими инспекторлари ЙҲХ ходимлари билан ҳамкорликда ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейд тадбири ўтказилмоқда.
Рейд тадбирлари давомида автомобиль транспортида ташувларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилиши ҳамда каботаж ташувларини олдини олиш бўйича назорат амалга оширилмоқда.
Аниқланган қоидабузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига асосан чоралар кўрилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати