РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Транспорт назорати инспекцияси ва номаълум шахс ўртасидаги мулоқот давомида ходимга пул таклиф қилингани ва инспекторнинг ножўя ҳаракати кузатилган ҳолат юзасидан тайинланган хизмат текшируви якунланди.
Мазкур ҳолатдаги шахслар Автомобиль ва сув транспортида назорат Самарқанд вилояти ҳудудий бўлим бош инспектори Z.A. ва «Тошкент-Бухоро» йўналишидаги автобус ҳайдовчиси ёрдамчиси F.E. эканлиги аниқланган. Хизмат текшируви давомида Z.A. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда ҳудудий бўлим раҳбарига қўл остида хизмат олиб бораётган ходимларни етарлича назорат қилмаганлиги сабабли интизомий жазо қўлланган.
Хизмат текшируви якуни ва кўрилган чоралар бўйича маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати