697469 та юк автомибили тарози назоратидан ўтказилди
Автомобиль йўлларининг соз ҳолатгда сақланишини таъминлаш, сифат кўрсаткичлари бузилишини олдини олиш мақсадида Транспорт назорати инспекцияси, ЙҲХБ ва Автомобиль йўллари қўмитаси билан ҳамкорликда юк автомобилларининг вазн параметрлари белгиланган меъёрларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишини назорат қилиш мақсадда назорат-рейд ва профилактик тадбирлар давом этмоқда.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида қўшма рейдлар давомида 697469 та юк автомобилининг вазн параметрларини аниқлаш учун тарози назоратидан ўтказилди. Белгиланган меъёрлардан ортиқча юк билан ҳаракатланиб, қоидабузарликка йўл қўйган 3572 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Барча юк автомобиллари ҳайдовчиларидан қонунчилигимизда белгиланган меъёрларга (https://lex.uz/uz/docs/1923902) амал қилиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати