29 март куни Тошкентда "Автомобилсиз кун" тадбири ўтказилади

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 37-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилади (https://gov.uz/eco/news/view/7969/).

"Автомобилсиз кун" тадбирини ўтказишдан асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, катта шаҳарларда транспорт воситалари тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлаштириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишдир.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати