Инспексия ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди

 

Транспорт назорати инспексиясида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходими Б.Абдижабборов ҳамда инспексия ходимлари иштирокида семинар ўтказилди. Унда қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2017-йилдаги “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида” ЎРҚ-419-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-июндаги ПҚ-210-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қонуни ва инспексиянинг 26.04.2024 йилдаги "Коррупсияга қарши ички идоравий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги 230-сонли буйруги ҳақида барафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2016-йилдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” О'РҚ-410-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 21-октябрдаги “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 649-сон қарори мазмун-моҳияти ҳамда ёнғин содир бўлишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.

Иштирокчилар семинар давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.



Транспорт назорати инспексияси
Ахборот хизмати