Транспорт назорати инспекцияси фаолиятида ахборот технологиялари жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ жорий йил 1 ноябрга қадар ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга туширилиши белгиланган.

Бугун Транспорт назорати инспекциясида мазкур ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалга оширилган ишлар бўйича галдаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида Рақамли транспорт маркази ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда темир йўл ҳаракат таркиби ва инфратузилма объектларини рўйхатга олиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва вақтинчалик тўхтатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишда амалга ошириладиган ишлар ва жараёнлар кетма-кетлиги мухокама қилинди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати