Транспорт назорати инспексияси бошлиғининг шахсий қабули ўтказилди
Транспорт назорати инспексияси бошлиғи Ж.Каримов (видеоконференсалоқа орқали), Транспорт вазирлиги ва инспексия мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиқлари, Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ҳамда Автомобил ва сув транспортида назорат ҳудудий бўлим бошлиқларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан вазирлик биносида шахсий қабул ўтказилди.
Шахсий қабул жараёнида ташувчи - “Shovot avto servis” МЧЖ таъсисчиси Ж.Яхшимуратов томонидан бошқа ташувчилар у тендерда ғолиб бўлган йўналишда юраётганлигидан норозилиги ҳамда ушбу ташкилотлар устидан текширув ўтказиб, тегишли чоралар кўриш, шунингдек, Хоразм вилояти ҳудудий давлат инспектори фаолиятидан норозилиги ва бошқа масалаларда мурожаат қилди.
Мурожаатда келтирилган масала юзасидан Инспексия бошлиғи бошчилигида ишчи гуруҳ Хоразм вилоятига хизмат сафари билан бориб, мазкур масалаларни жойида ижобий ҳал этилиши чоралари кўрилиши юзасидан мурожаатчига тушунтириш берилди.
Қабул якунлари бўйича мутасадди раҳбарларга назоратга олинган ҳар бир мурожаатни ўз вақтида, қонун доирасида кўриб чиқиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Транспорт назорати инспексияси
Ахборот хизмати