Самарқанд вилоятидаги темир йўл корхоналари фаолияти ўрганилади

Транспорт назорати инспексияси бошлиғи Ж.Каримов бошчилигида, инспексия бошқарма, бўлим бошлиқлари, ҳудудудий бўлим ходимлари, шунингдек, темир йўл корхона раҳбарлари билан биргаликда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ “Бухоро минтақавий темир йўл узели” филиалининг Самарқанд темир йўл станцияси, “Ўзвагонтаъмир” акциядорлик жамиятининг Самарқанд вагон таъмирлаш депоси, Самарқанд Тиклаш поезди, Самарқанд Ёнғинга қарши поезди фаолияти ўрганилди.

Самарқанд темир йўл станциясидан ҳар куни йўловчи поездлар ва юк поездлари қатнови амалга оширилади. “Тошкент – Самарқанд - Бухоро” “Тошкент – Самарқанд - Қарши” йўналишида “Афросиёб” тезюрар поездларида йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Қўшни давлатларга транзит ўтадиган ва мамлакатимизга кириб келадиган юк поездлари қатнови амалга оширилади. Темир йўл станциясининг йўл, алоқа, электр таъминоти хўжалиги ходимлари фаолияти ўрганилди.

«Ўзвагонтаъмир» акциядорлик жамиятига қарашли Самарқанд вагон таъмирлаш депоси томонидан вагонлар барча хавфсизлик стандартларига жавоб бериши ва юкларни хавфсиз ташиши учун улар ташхис қўйиб, таъмирлаб келмоқда. Таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишилди. Самарқанд вагон таъмирлаш депосида ярим очиқ вагон кузовларининг таъмирлаш ишлари ҳам жуда яхши йўлга қуйилганлиги яққол кўзга ташланди. 

Самарқанд қайта тиклаш поезди доимий шай ҳолатда, ишчиларнинг кечаю кундуз навбатчилги ташкил этилган. Поезд ҳар қандай вақтда фавқулодда вазият жойига дарҳол етиб боришга тайёр ва фавқулодда вазиятни бартараф этиш ва темир ё'лларда хавфсизликни та'минлаш учун зарур бо'лган ускуналарга эга.

Ёнғинга қарши поезд биринчи навбатда инсонларни қутқариш, ҳар қандай ҳудуддаги ёнг'инларни о'чириш учун техник воситалар жамланмаси ҳисобланади. Ҳаракатчан транспорт бо'лган поезд нафақат темир ё'лларда, балки темир ё'лларга яқинида ҳам пайдо бо'ладиган ёнг'инларни о'чиришга қодирлиги билан аҳамиятлидир.

 

Транспорт назорати инспексияси

Ахборот хизмати