РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти  33-йўналишда ҳаракатланувчибаъзиҳайдовчилар йўл-кира нархини ассосиз равишда оширгани юзасидан Транспорт назорати инспексияси қуйидагиларни маълум қилади.   Инспексиянинг Автомобилтранспортида назорат Андижон вилояти ҳудудий бўлим  инспекторлари  жорий йилнинг 21-22 май кунлари йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга  йўналишда тендер  талабларига мувофиқ йўловчи ташиш фаолиятини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориб, йўл ҳаққини асоссиз оширган ҳамда лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган 28 нафар ҳайдовчиларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштиришди.

Шунингдек,  рейд тадбирлари доимий равишда олиб борилиши, ҳамда   йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган ҳайдовчиларга йўл-кира ҳаққини асоссиз оширмаслик юзасидан  тушунтириш ва профилактик тадбирлари  ўтказилганлигини  маълум қиламиз.

 

Транспорт назорати инспексияси

Ахборот хизмати