Тадбиркорларлар билан давра суҳбатида муҳим масалалар муҳокама қилинди

Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи J.Karimov раҳбарлигида жорий йилнинг 24 май санасида Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси мажлислар залида Самарқанд шаҳар жамоат транспортида ташувларни амалга оширувчи тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда, тадбиркорлар томонидан жамоат транспортида ташувларда вужудга келаётган муаммолар бирма-бир кўриб чиқилди ва уларнинг ечими юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида янгидан барпо этилаётган автошоҳбекатдаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати