РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида Дамас йўналишли такси ҳайдовчилари аҳолига сифатли транспорт хизматини кўрсатмаётганлиги, йўлкира нархларини мунтазам ошириб боришлари юзасидан чиққан хабар Транспорт назорати инспексияси томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагиларни маълум қиламиз.

Инспекциянинг Автомобил транспортида назорат Тошкент вилоят ҳудудий бўлими ходимлари Олмалиқ шаҳрида йўналишли такси фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга ташувларда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишни таъминлаш бўйича тарғибот тадбири ўтказди.

Унда ҳайдовчиларга йўловчиларга транспорт хизматини кўрсатишда қўйилган талабларга тўлиқ риоя этиш ҳамда йўлкира нархларини асоссиз ошириб юбормаслик юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, тегишли рухсатномага эга бўлмасдан аҳолига пуллик транспорт хизматини кўрсатувчи ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.