Идоралараро комиссиясининг сайёр йиғилиш ўтказилди
Бугун “Тошкент-Самарқанд-Бухоро” юқори тезликда ҳаракатланиш темир йўл участкасида Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича Идоралараро комиссиясининг навбатдаги сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишга раислик қилган Транспорт вазирлиги Темир ё'л транспорти бошқармаси бошлиг'и О.Иркабаев Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири томонидан тасдиқланган юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, шаҳарсозлик талабларига мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасининг ижроси муҳокама қилинди.
Транспорт назорат инспексияси ходими А.Абдурахманов Идоралараро комиссияга юкланган вазифаларни бажариш мақсадида юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги ҳолатини таҳлил қилди.
Шунингдек, юқори тезликдаги темир йўл участкаларида жамоат тартибини таъминлашни назорат қилиш чора-тадбирлари амалга оширилиши бўйича бажарилган ишлар ўрганилди. Темир йўлга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, бино ва иншоотларни шаҳарсозлик талаблари асосида таъмирлаш, тартибга келтириш, темир йўл бўйлаб дарахт кўчатларини экиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, темир йўл участкаларига яқин жойлашган аҳоли пунктлари, ўқув муассасалари ва ташкилотларда профилактика ва тушунтириш ишлари олиб борилиши ҳамда одамларнинг ҳаёти ва саломатлигини, темир йўл транспорти инфратузилмаси ва объектлари бутлигини сақлаш мақсадида хавфсизликни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёни ва натижалари оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилиши ўрганилди.
Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Идоралараро комиссия аъзолари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тавсиялар берилди.
Транспорт назорати инспексияси