Бухоро вилоятида ўқув-семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-сентябрдаги 513-сонли “Аҳолини зилзилада ҳаракат қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича Республикамиз бўйлаб тарғибот ташвиқот тадбирлари давом этмоқда. Бухоро вилояти темир йўл транспортида назорат ҳудудий бўлими бошлиғи С.Базаров, Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази бошлиғи Р.Рўзиев ҳамда “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси  ишчи ходимлари иштирокида семинар машғулоти ўтказилди.

Семинарда ходимларнинг зилзилада ҳаракат қилиш бўйича кўникмаларини ошириш мақсадида кучли зилзила ва унинг оқибатларидан муҳофазаланишга оид маълумотлардан фойдаланган ҳолда ўтказилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқарма бўлими бошлиғи томонидан зилзила ва унинг турлари, зилзиладан олдин ва кейин нималар қилиш ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Бухоро вилояти темир
йўл транспортида назорат
ҳудудий бўлими