Яна бир амалий семинар машғулот
Транспорт назорат инспексияси Қашқадарё вилояти темир йўл транспортида назорат ҳудудий бўлими бош инспекторлари томонидан Қарши станциясида жойлашган темир йўл кесишмасида Қарши минтақавий темир йўл узели ишчи-ходимлари иштирокида амалий семинар машғулоти ўтказилди. Тадбирда жорий йилниниг 9 ойи давомида темир йўл ҳудудида ва темир йўл кесишмаларида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар юзасидан батафсил маълумот берилди ҳамда ҳолатлар бирма-бир таҳлил қилинди. Фожеаларга йўл қўймаслик учун қоидаларга қатъий амал қилиш ҳамда кесишмаларда қурилма ва ускуналарнинг соз ҳолда ишлашини таъминлаш лозимлиги тушунтирилди.
Қашқадарё вилояти
темир йўл транспортида назорат
ҳудудий бўлими