Маҳаллада тарғибот тадбири

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 2019-йил 20-апрелдаги 342-сон қарори талабларига мувофиқ “Ўзтемирйўлназорат” инспексияси Бухоро ҳудудий шўъбаси бош инспекторлари томонидан 2023-йилнинг ўтган 6 ойи давомида (12 маротаба) маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ҳамкорликда, маҳалла фуқаролари ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, 2022-йил давомида темир йўл билан боғлиқ бўлган темир йўл кесишмаларида тўқнашув ва одамларнинг поезд остида қолиши каби бахтсиз ҳодисалар кузатилганлиги ва бу бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида,  Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларининг маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган тарғибот тадбирларида темир йўлга яқин яшовчи фуқароларга темир йўл изларини белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик, темир йўлда ҳаракатланишга тўсқинлик қилмаслик, шу жумладан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, йўловчи ва юк поездларининг ҳаракатланиши учун ўрнатилган электр тармоқларида 27500 волт кучланишдаги электр токи борлиги, бу эса инсон ҳаёти учун ўта хавфли эканлиги атрофлича  тушунтирилди.

Шунингдек, маҳалла фуқаролари ўртасида тарғибот тадбирларида Ота-оналар билан вояга етмаган болалар тўғрисида темир йўл изларида юриш, вагонларга осилиш, станцияда турган вагонлар устига чиқиш ҳолатларини олдини олиш, жумладан темир йўл изларига жисмлар қўйиш ҳолатларини олдини олиш, темир йўлга яқин жойларда вояга етмаган болалар томонидан чорва молларини боқиш холатларини бартараф қилиш орқали фарзандларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспексияси Бухоро ҳудудий шўбаси томонидан темир йўл муҳофаза зонасида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, темир йўл кесишмаларида тўқнашувларни олдини олиш ҳамда темир йўлга яқин яшовчи фуқароларни хавфсизлигига бағишланган тарғибот тадбирларни сифат жиҳатдан самарадорлигини оширишга мунтазам эътибор қаратиб келинмоқда.

 “Ўзтемирйўлназорат” инспексияси
Бухоро ҳудудий шўбаси