Станцияларда янги МПЦ қурилмаларининг аҳамияти

“Ўзбекистон темир йўллари” станцияларида янги замонавий марказлашган микропроцессор (МПЦ) қурилмаларининг аҳамияти

Бугунги кунда мамлакатимизда транспорт соҳасида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Айниқса, темир йўллар атрофидаги замонавий инфратузилма, йўловчи вагонларда халқаро андозадаги сервис хизматлари ва ҳ.к.

Ушбу ҳалқаро талабларга мос сервис хизматларини кенгайтиришдан кўзланган асосий мақсад – йўловчиларнинг узоғини яқин қилиш, ва юк поездлар орқали тадбиркорларнинг махсулотларини ўз вақтида манзилларига беталофат етиб боришини таъминлашдан иборатдир.

Албатта ушбу ишларни амалга оширишда станциялардаги барча соҳаларни ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Жумладан сигналлаштириш ва алоқа хўжалиги қурилмаларини янги замонавий Микропроцессор марказлаштириш (МПЦ) қурилмалари билан жиҳозлаш борасида ҳам бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 3-июнь куни “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Тошкент ҳудудий шўбаси бош инспектори томонидан Тошкент темир йўл техникуми қошидаги Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказида малака ошириаётган 10 дан ортиқ станция бошлиқлари муовинлари билан янги замонавий МПЦ қурилмаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда ишончли ишлаши, улардан фойдаланиш қоидалари, қулайликлари ва афзалликлари, шунингдек, ҳозирги кунда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ темир йўлларида ишга туширилган МПЦ қурилмалари турлари тўғрисида ўқув-семинар ташкиллаштирилди. Ташкил этилган ўқув-семинар давомида МПЦ қурилмаларининг аҳамияти, ишончли ишлаши, қулайликлари ва унинг бир қанча турлари жумладан, МПЦ ZTE (Хитой), МПЦ-И НПЦ “Промэлектроника” (Россия), МПЦ-ТЕГ “Сименс” (Россия), МПЦ Ебилок-950  (Россия-Швеция) тизимларининг афзалликлари борасида тушунтиришлар берилиб, семенар иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб бериб ўтилди.

“Ўзтемирйўлназорат”  инспексияси
Тошкент шўбаси бош  инспектори
Ж.Ю.Мадаминов