Мактабда тарғибот ишлари ўтказилди

“Ўзтемирйўлназорат” инспексияси Фарғона ҳудудий шўъбаси бошлиғи Б.Т.Хожибоев,  Фарғона вилояти транспортда хавфсизликни  таъминлаш бошқармаси профилактика инспектори лейтенант  Ш. Умматов, Қўқон электртаъминоти корхонаси 22-сонли участка бошлиғи А.А. Маткаримовлар  2023-йил 23-май куни  Қўқон шаҳар 7-ўрта  мактабнинг ўқувчилари билан учрашиб “Темир йўл хавфли ҳудуд” мавзусида  тарғибот иши олиб боришди. Йиғилишда мактаб директори, ўқитувчи ва ўқувчилар жами 120 нафар одам иштирок этди.

Йиғилиш қатнашчиларига 2023-йилнинг 29-апрел куни Асака-Қува темир йўл станциялари оралиғида 2020-йилда туғилган  Абдилхамидов Умаржон Ахмаджон ўғли ҳамда 2023-йилнинг 16-май куни Қўқон-Бувайда темир йўл станциялари оралиғида 2020-йили Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган  Шамсиддинов Жамолиддин Азамат ўғли темир йўл бўйида мактаб ёшидаги ака-опаларини қаровсиз қолдириши натижасида ҳаракатдаги поездлар уриб юбориши натижасида вафот этганлигини, бундан ташқари 2023-йилнинг апрел ва май ойларида ва “Фурқат” темир йўл станцияларида мактаб ўқувчилари 10-11-яшар ўғил болалар Олтиариқ темир йўл кўприги устида ҳамда “Фурқат” станциясида тўхтаб турган вагонни устига чиқиб селфи (расмга) тушмоқчи бўлганларида 27,5 кВ кучланиш уриши оқибатида оғир турдаги тан жароҳати олганигини тўғрисида маълумот берилди ва болаларга темир йўл хавфли ҳудуд эканлиги тушунтириб ўтилди. 

 “Ўзтемирйўлназорат” инспексияси
Фарғона ҳудудий шўъбаси