Масофавий профилактика тадбири мазмунли ўтди

2023-йил 10-май куни “Қарши МТУ” УКнинг Қарши (ПЧ-12) ва Қашқадарё темир йўл таъмирлаш корхоналари (ПЧ-14) раҳбарлари ҳамда йўл усталари, станция бошлиқлари билан ҳамкорликда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича видеоконференция алоқа орқали масофавий профилактика тадбири ўтказилди. Тадбирда 31 нафар темир йўлчи ходимлар иштирок этишди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда 2023-йилнинг 1-чораги давомида йўл қўйилган ҳаракат хавфсизлигининг бузилиш ҳолатлари ва темир йўл кесишмаларида содир этилган ҳодисалари ҳамда темир йўлларда инсонлар билан рўй берган бахтсиз ҳолатларнинг таҳлили, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022-йил 19-апрелда 3363-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидалари”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 12-январдаги ПҚ-81 сон “Коррупсияга қарши кураш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори, темир йўлларни, стрелкали ўтказгичларини ва темир йўл қурилмаларини сақлаш зарар етқазмаслик ҳамда темир йўлларда хавфли юкларни ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш каби қатор масалалар кўриб чиқилди.

 “Ўзтемирйўлназорат” инпексияси
Қашқадарё ҳудудий шўбаси