Фахрий темирйўлчи хонадонига ташриф
Янги йил - бу ўзгача байрам: у инсонга бахтли ва омадли бўлиш умидини беради, янги мақсадлар сари элтувчи қувонч ҳисларини улашади. Кўнгилларга янги орзу-умидлар, бетакрор лаҳзалар ҳадя этадиган бу қувончли байрамни ҳар йили барчамиз катта иштиёқ ва соғинч билан кутамиз. Ушбу байрамни кекса авлод вакиллари ҳам ўзгача кайфиятда кутиб олишлари аниқ. Айниқса, уларни собиқ ҳамкасблари, шогирдлари кутилмаган ташриф билан қувонтирса, байрам чинакамига катта шодиёнага айланади.
Инспекция касаба уюшмаси ўз одатига хос тарзда Янги йил арафасида соҳада узоқ йил меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган пенсионерлар уйига ташриф ташкил этди. Жамаотчилик кенгаши аъзолари ҳамроҳлигида Рихсивой Зокиров хонадонига ташриф буюрилиб, инспекцияда ўтган қизиқарли даврлар эсга олинди.
Узоқ йиллар тизимда самарали меҳнат қилган тажрибали ходим, фаолиятида кечган турли туман ҳолатларни сўзлаб берди. Бугунги кундаги ўзгаришлар, жумладан “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси олиб бораётган ижобий ишларни шогирдлари ва ОАВ орқали мунтазам кузатиб бораётганини билдириб, жараёнларни юқори баҳолади. Р.Зокиров янги йилда ҳам инспекция жамоасига улкан омадлар ёр бўлишини тилаб, ташрифдан ғоятда мамнунлигини маълум қилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати