Қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ишлари қандай давом этмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тегишли фармойиш билан инспекция фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ишларини амалга ошириш учун малакали мутахассислар таркибидан ишчи гуруҳ шакллантирилган.

Мазкур ишчи гуруҳ томонидан инспекция фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ишлари “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини бирлаштириш орқали тизимлаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича режа-график асосида олиб борилмоқда. Хусусан:

амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг фаолиятига доир нормаларни аниқлаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларининг ҳолатини, лойиҳани тартибга солиш предмети бўйича қўлланиш амалиётини ўрганиш юзасидан қуйидаги масалаларни тартибга солувчи нормалар аниқланди:

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши, шу жумладан номининг ўзгариши;

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг вазифа ва функциялари;

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг ва унинг тузилмаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси раҳбарларининг асосий функционал вазифалари;

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси фаолиятига доир мақсадли (сифат ва миқдор) индикаторларини ҳамда фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш, ;

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси раҳбарларининг жавобгарлиги;

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг фаолиятини ташкил этиш;

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш;

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг ҳисобдорлиги;

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг ташкилий тузилмаси;

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг марказий ва ҳудудий органларининг тузилмаси;

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг фаолиятига доир бошқа масалалар.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги аниқланган мазкур нормаларни инспекция  тўғрисидаги низом билан бирлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ўрганилди. Тизимлаштириш ишлари режа асосида давом этмоқда.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати