Давлат байроғи ҳақида нималарни билишимиз керак?

18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун. Мазкур сана муносабати билан мамлакатимиздаги барча тадбирлар ўзгача рух, кўтаринки кайфиятда, мадҳия садолари остида бошланди. “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ташкил этилган маданий тадбирда Тошкент Давлат юридик университети доценти, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори Дильфуза Джуманиязова иштирокида онлайн семинар ўтказилди. Тажрибали мутахассис байроғимиз тарихи ва ундаги ранглар ҳақида батафсил маълумот берди.

Таъкидланганидек, Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади. Спортчиларимизнинг нуфузли мусобақаларда юқори ўринни банд этганлари шарафига давлат мадҳияси садолари остида ҳур байроғимиз кўтарилади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати