Танлов ғолиби аниқланди

Инспекциянинг Фарғона ҳудудий филиали ташишлар хўжалиги бўйича бош инспектори вакант лавозими учун эълон қилинган очиқ мустақил танлов бир нечта  босқичда ўтказилди.  2022 йил 24 августдан 2 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда эълон қилинган очиқ мустақил танловда иштирок этиш учун 8 нафар Ўзбекистон фуқароси электрон рўйхатдан ўтди.

Саралаш босқичи якунига кўра жами 8 нафар номзоддан 4 нафари малака талабларига мос келмаслиги аниқланди. Тест синовларида иштирок этиши кўзда тутилган яна бир нафар талабгор ўз номзодини бекор қилди. 2022 йил 9 сентябрь куни 3 нафар номзод танловнинг тест босқичида иштирок этди.  Жараён интернет орқали реал вақт режимида онлайн намойиш этилди. Агентликнинг Фарғона вилояти филиалида ўтган тест синовларидан 2 нафар номзод муваффақиятли ўтиб, танловнинг кейинги – суҳбат босқичига йўл олди. Суҳбат босқичида ҳам ўзидан ижобий таассурот қолдирган Омонов Вохиджон Акромович танлов ғолиби деб топилди ва у билан меҳнат шартномаси тузилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати