Октябрь ойи назорат тадбирлари режаси тасдиқланди
Жорий ой давомида “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси марказий аппарати ва филиаллари томонидан фаолияти темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган 15 та ташкилотда назорат тадбирлари ўтказилади. Филиал ходимлари ҳудудларидаги корхона ва ташкилотларни текширишса, марказий аппарат вакиллари "Buxoro MTU" унитар корхонасида назорат тадбирларини ўтказишади. Назорат тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказишга қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида профилактика тадбирлар белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг амалга оширилади. Текширишлар якунига кўра ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар аниқланганда камчиликларни бартараф этиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган Кўрсатмалар киритилади.
Шунингдек, темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида ой давомида 150 та профилактик тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур тадбирларда корхона ва ташкилотларнинг темир йўл транспорти ходимларига соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари, янгиликлар ва уларнинг амалиётда қўлланиши борасида тушунтиришлар олиб борилади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг натижалари ҳамда профилактика тадбирлари тўғрисида маълумотлар белгиланган муддатда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимига киритилади. Амалга оширилган ишлар тўғрисида расмий каналларимиз орқали хабардор бўлиб боришингиз мумкин.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати