Инспекция ходимларининг жисмоний фаолликлари оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонига асосан давлат органлари ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида «Спорт тарғиботчиси» фаолиятини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Инспекция ходимларининг жисмоний ҳолатларини мустаҳкамлаш, спорт билан мунтазам шуғулланишларига кенг шароит яратиш мақсадида Бош иқтисодчи Аваз Камоловга қўшимча вазифа юкланди ҳамда “Спорт тарғиботчиси” этиб тайинланди.
Режага мувофиқ ҳар бир ходим ёши, жисмоний имкониятига қараб спорт билан қамраб олинади. Инспекция касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда IV чоракда ходимлар ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси, армрестлинг бўйича мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, дам олиш кунлари футбол ўйинлари ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.
Инспекциядаги барча спорт тадбирлари ва уларнинг тафсилотлари билан расмий саҳифаларимиз орқали таништириб борамиз.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати