Янги Қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди
2022 йил 8 августда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича Республикамиз бўйлаб тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Энг аввало ушбу Қонунни давлат хизматчилари чуқур англаб, етишлари муҳим аҳамият касб этади. “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ташкил этилган навбатдаги ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази вакили, Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Ҳамидулла Қўчқоров иштирок этди ва батафсил тушунтириш берди.
Маърузачи Қонун мазмун-моҳиятини тушунтирар экан, қуйидаги:
давлат фуқаролик хизмати бўйича норматив ҳужжат қабул қилиниши масаласи илк бор қачон кўтарилгани, унинг сабаби ва аҳамияти;
Қонуннинг қабул қилиниши, санаси, кучга кириши, таркиби, амал қилиш доираси, давлат фуқаролик хизматининг асосий принциплари;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган;
давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш вақти, йиллик асосий таътил муддати;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупцияга қарши курашиш ҳамда одоб-ахлоқ қоидалари;
давлат фуқаролик хизматига кадрларни танлаб олиш, иш, хизматни ўташ ва тугатиш;
интизомий жазо чораларини қўллаш ҳамда рағбатлантириш тартиби;
давлат фуқаролик хизматчиларининг салоҳиятини ошириш каби масалалар устида батафсил тушунтириш бериб ўтди.
10 боб ва 64 моддадан иборат мазкур Қонуннинг ҳар бир моддасига атрофлича тўхталиб ўтилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати