Ҳуқуқий билимлар куни ўтказилди

Бу галги ўқув семинарида соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ва режалар, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини мазмун-моҳияти тўғрисида инспекцияга ходимларига тушунтириш берилди.

Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Мазкур Низом талаблари асосида инспекция ваколатларига алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ давлат фуқаролик хизматчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги ҳамда давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловларнинг ҳуқуқий асослари тушунтирилди. Давлат хизматчиларга янги Қонунда белгиланган имтиёзлар, кафолатлар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги янги нормалар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Инспекцияда коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходим томонидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида” қарори (2022 йил 31 августда 3383-сон билан Адлия рўйхатдан ўтказилган) ва мазкур қарор билан тасдиқланган Услубиёт инспекция ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига таништирилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати