Август ойида амалга оширилган ишлар таҳлили

Якунланган ойда фаолияти темир йўл транспорти билан боғлик бўлган 19 та корхона ва ташкилотларда назорат тадбирлари ўтказилди ҳамда 684 та камчиликлар аниқланди. Текширишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштирувчи ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун инспекция томонидан бажарилиши мажбурий бўлган Кўрсатмалар киритилди.

Темир йўл транспортида эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда вазирлик ва идораларнинг темир йўлларида поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 150 та профилактика тадбирлари ўтказилди. Тадбирларда фаолияти темир йўлларда ташишлар жараёни билан боғлиқ бўлган 1960 нафар раҳбарлар, мутахассис, муҳандис ва ишчи-ходимлар иштирок этишди.

Юқори тезликдаги Тошкент-Самарқанд-Қарши-Китоб, Мароқанд-Бухоро участкаларида 569 нафар ходим иштирокидаги 122 та профилактика тадбирлари амалга оширилди.

 2022 - йилнинг август ойида темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги бузилишларининг умумий сони 2021 - йилнинг август ойига нисбатан ошган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 - йилда 5 та ҳолатни ташкил этган бўлса, 2022 - йилда 10 та ҳолатни ташкил этди.

2022 - йилнинг август ойида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли темир йўлларда поездлар ҳаракат хавфсизлиги бузилиши бўйича 9 та ҳолатга йўл қўйилган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 - йилнинг шу даврида 5 та ҳолатни ташкил этган.

Саноат корхоналари шохобча йўлларида 2022 - йилнинг август ойида темир йўл ташишлари хавфсизлиги бузилиши бўйича 1 та ҳолат кузатилган бўлиб, 2021 - йилнинг шу даврида хавфсизлик бузилиш ҳолатига йўл қўйилмаган.

 2022 - йилнинг август ойида темир йўл кесишмаларида ҳаракатдаги таркибнинг автомашина билан тўқнашувлари бўйича 3 та ҳолатга йўл қўйилган ва бунинг натижасида 1 киши ҳалок бўлган.

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати