Кадрларни саралаб олиш очиқ ва шафоф тизим асосида амалга оширилмоқда

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда  Фарғона ҳудудий филиалининг ташишлар хўжалиги бўйича бош инспектор вакант лавозими учун 2022 йил 20 июлдан 30 июлгача очиқ мустақил танлов эълон қилинди. Эълон инспекция расмий телеграм канали ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида жойлаштирилди. Белгиланган муддат давомида танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган 2 нафар номзод электрон тарзда ариза юборган. 

Инспекция ишчи органи номзодларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги сабабларга асосан танловни қайта ўтказиш бўйича хулосага келган. Номзодлардан бири мутахассислиги тўғри келмаган бўлса, иккинчи номзод малакавий талабларда кўрсатиб ўтилган етарли иш стажига эга бўлмаган. Шу сабабли  2022 йил 2 августдан 12 августгача очиқ мустақил танлов 2 бор эълон қилинди. Унда жами 11 нафар номзод танловда иштирок этиш учун электрон ариза юборган. Ишчи гуруҳ ўрганиши давомида 1 нафар номзод танловда иштирок этишни рад этган. 8 нафар номзод мутахассислиги, темир йўл соҳасида ташишлар йўналиши бўйича етарли иш стажига эга бўлмаганлиги боис малака талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. Очиқ танловнинг дастлабки саралаш босқичидан 2 нафар номзод кейинги тест босқичига йўл олди.

Танловнинг тест босқичи 2022 йил 23 август санасида соат 10:00да ўтказишни белгиланган. Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида танловнинг тест ва ундан кейинги суҳбат босқичлари реал вақт режимида инспекция расмий саҳифалари орқали онлайн трансляция қилинади. Барча номзодларга омад тилаймиз.

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати