Инспекциянинг Тошкент филиали фаолияти

Тошкент филиали ходимлари томонидан темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида 26 та профилактик тадбирлар ўтказилди. Тадбирларнинг 15 таси шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида ташкил этилди ҳамда фаолияти темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган 200 нафарга яқин ходимлари ва масъуллар иштирок этишди. Уларга темир йўл транспорти ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва амалиётда қўлланиши бўйича тушунтириш берилди. Инспекторлар ҳар бир хўжалик бўйича камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар беришди.

Шунингдек, май ойида 4 та назорат тадбирлари ўтказилди. Текширишлар давомида 107 та, шу жумладан 54 та ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар аниқланди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида корхоналарга инспекция томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритилди ва ижроси назоратга олинди. 

Якунланган ой давомида юқори тезликдаги Тошкент-Самарқанд-Қарши ва Мароқанд-Бухоро участкаларида 5 маротаба профилактик ишлар амалга оширилди. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар натижасида ҳаракат хавфсизлигининг бузилиш ҳолатлари қайд этилмади. Темир йўл транспортида нуқсон ҳолатларига йўл қўйиш кўрсаткичи эса, аксинча ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 тага кўпайган.

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати