Инспекциянинг июнь ойи режаси тасдиқланди

 

Жорий ой давомида “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан фаолияти темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган 17 та корхонада назорат тадбирлари ўтказилади. Марказий аппарат ходимлари “O`zbekiston metallurgiya kombinati” акциядорлик жамиятини текширишса, филиаллар ўз ҳудудларидаги корхоналарда назорат тадбирларини ўтказишади.

Шунингдек, темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида 150 та профилактик тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. Мазкур тадбирларда корхона ва ташкилотларнинг темир йўл транспорти ходимлари билим ва малакаларини мустаҳкамлаш имконига эга бўлишади.   

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказишга қонунбузилишларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида профилактика тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг амалга оширилади.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати