Инспекциянинг Фарғона филиали фаолияти
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Фарғона филиали ходимлари томонидан темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назорат ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Апрель ойи давомида фаолияти темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик субъектларида 4 та назорат тадбирлари ўтказилди. Текширишлар давомида 113 та, шу жумладан 40 та ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар аниқланди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида корхоналарга инспекция томонидан бажарилиши мажбурий бўлган 4 та кўрсатмалар киритилди.
Филиал инспекторлари текширишлар билан бир қаторда темир йўл ходимларнинг билим ва малакаларини мустаҳкамлаш, эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказишмоқда. Якунланган ой давомида 51 та профилактик тадбирлар ташкил этилди. Тадбирларда фаолияти темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган 300 нафардан зиёд ходимлар иштирок этишди. Ўтказилган профилактик тадбирларнинг 8 таси шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари иштирокида ўтказилди. Инспекторлар ҳар бир хўжалик бўйича норматив-ҳужжатлардаги талабларни тушунтириб, керакли тавсияларни беришди. Олиб борилган назорат ва профилактик тадбирлар натижасида апрель ойида Фарғона филиалида ҳаракат хавфсизлигининг бузилиш ҳолатлари кузатилмади.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати