Бухоро филиалида дастлабки чоракда амалга оширилган ишлар

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси марказий аппарати ва барча филиалларида тасдиқланган режага асосан назорат ва профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, Бухоро филиали ходимлари томонидан жорий йилнинг ортда қолган уч ойи давомида 8 та назорат тадбирлари ўтказилиб, 433 та камчиликлар аниқланди. Камчиликларнинг 184 таси ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчиларидир.  Эҳтимолий хавфларни олдини олиш ва темир йўл ходимларининг билим ва малакасини мустаҳкамлаш мақсадида 275 та профилактик тадбирлар ўтказилди. Мазкур тадбирларнинг 33 таси шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида ташкил этилди. Жами 1800 дан зиёд ходимлар ҳар бир йўналиш бўйича норматив ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва улардаги янгиликлардан хабардор бўлишди.

Тезюрар ва юқори тезликдаги йўловчи поездлари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юқори тезликдаги Жиззах-Мароқанд-Бухоро участкаларида ҳисобот даврида 48 маротаба профилактика тадбирлари амалга оширилди.

Ҳар бир хўжалик бўйича ўтказилган профилактик ишлар натижасида темир йўл транспортида нуқсон ҳолатларига йўл қўйиш ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли камайди.  

Темир йўл кесишмаларида автотранспорт ҳайдовчиларнинг шошма-шошарлиги ва қоидаларга амал қилмаслиги натижасида 2 маротаба ҳаракатдаги таркиб билан автомашиналарнинг тўқнашуви қайд этилди, ҳодиса бир инсоннинг ҳаётдан эрта кўз юмиши билан якунланди. Шу ўринда ҳайдовчилардан темир йўл кесишмаларидан ўтаётганда қоидаларга қатъий амал қилишлари лозимлигини сўраб қоламиз.

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати