Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Мажлисни очиб бераркан жамоатчилик кенгашининг раиси А.Калимбетов инспекцияда очиқлик шаффофликни таъминлаш, амалга оширилган ишлар билан кенг жамоатчиликни яқиндан таништириш мақсадида кенг қамровли ишлар қилинганини таъкидлаб ўтди. Инспекциянинг ҳудудий филиалларида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан сайёр учрашувлар, турли семинарлар ва ОАВ ходимлари иштирокида брифинглар ўтказилганлигини ижобий баҳолади.

Кенгаш котиби Ф.Хайриддинов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари va ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6247-сон Фармони юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, Фармон талабига асосан ҳар чоракда ижтимоий аҳамиятга эга маълумотлар инспекция расмий сайти ва Очиқ маълумотлар порталига белгиланган муддат вa тартибда жойлаштириб борилаётганини маълум қилди. Шунингдек, инспекция томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлили ҳам расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинганини билдирди. Мазкур маълумотлар таҳлили юзасидан 2022 йил  30 март санасида АОКАда жонли эфирда оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик учун брифинг ўтказилганини қайд этди. 2022 йил 1-чорагидаги ижтимоий аҳамиятга эга маълумотлар Фармон талабидан келиб чиқиб кейинги ойнинг (апрель) 25 санасига қадар инспекция расмий сайти вa Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилиши таъкидлади.

Кенгаш аъзолари Фармон талаби юзасидан амалга оширилган ишларни  кўриб чиқиб, ижобий баҳолашди. Шунингдек, бу борадаги ишларни такомиллаштириш борасида ўз тавсияларини беришди. Жумладан,   «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ижобий имижини шакллантириш вa илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа  шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида инспекция фаолияти юзасидан ижтимоий тармоқларда сўровнома ўтказиш тавия қилинди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан яъни, Кенгаш таркибидаги ўзгаришлар юзасидан А.Калимбетов сўзга чиқиб, номзодларни эълон қилди. Инспекцияда узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилган Мирсобит Жамолов ва Ирина Храброва номзоди илгари сурилди. Номзод жамоатчилик кенгаши аъзолигига бир овоздан сайланди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати